ЭЪЛОН
«JAHON SAVDO KOMPLEKSI» АЖ акциядорлари диққатига
«JAHON SAVDO KOMPLEKSI» АЖ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2024 йил 28 апрель куни соат 14.00 да жамият мажлислар залида ўтказилади. Манзил: Андижон шахар, Найман куча 69-уй. Эл.почта манзили : Адрес электронной почты защищен от спам-ботов. Для просмотра адреса в вашем браузере должен быть включен Javascript.
Акциядорлар рўйхати(реестри) тузилган сана:
- Акциядорларга хабар бериш учун – 30.03.2024 йил холатига;
- Умумий йигилишда иштирок этиш учун – 23.04.2024 йил холатига.
Кун тартибига қуйидаги масалалар қўйилган:
- Жамият кузатув кенгашининг 2023 йил якуни бўйича хисоботи.
- Жамият бошқарувининг 2023 йил молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича хисоботи.
- Жамиятнинг 2023 йил молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2023 йил якуни буйича тузилган Бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиклаш.
- Жамиятнинг 2023 йил якуни буйича фойда тақсимотини тасдиқлаш.
- 2024 йил учун жамият Бизнес режасини тасдиклаш.
- 2024 йил учун жамият аудиторини танлаш ва максимал хизмат ҳақини белгилаш.
- Жамият аффиланган шахслар билан битим тузиш тугрисида.
- Жамиятда 2023 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимитни мустакил бахолаш натижалари тўғрисида .
- Жамият худудидаги ноконуний дукон ва курилмалар (контейнерлар) тугрисида.
- Жамият худудида ёнгин хавфсизлигини таъминлаш тугрисида.
- Умидсиз карзлар тугрисида.
Умумий йиғилиш кун тартибидаги масалага доир хужжатлар билан акциядорлар жамият бухгалтериясида танишишлари мумкин.
Акциядорларнинг Умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи хужжат ва акцияларга эгалик қилиш хуқуқини тасдиқловчи хужжатлари билан келишлари сўралади.
Умумий йиғилишга юридик шахс бўлган акциядорнинг вакили юридик шахс рахбари имзоси ва мухри билан тасдиқланган ишончнома асосида. жисмоний шахс бўлган акциядорнинг вакили ноториал тартибда тасдиқланган ишончнома асосида қатнашиш хуқуқига эга.
Жамият кузатув кенгаши