Andijon shaxar,
Nayman ko`cha 69 uy

0 (374) 237-63-84
jahon-sk@yandex.ru


Warning: count(): Parameter must be an array or an object that implements Countable in /home/jahonsav/domains/jahonsavdo.uz/public_html/templates/dd_interior_95/library/Designer/Content/SingleArticle.php on line 198

FAOLIYAT

Автор: Super User

Жамият фаолиятининг предмети ва мақсадлари

“JAHON SAVDO KOMPLEKSI” АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 28.08.2012 йил кунги “Бозорлар ва савдо комплеклари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда бозорлар ва савдо комплексларига оид чиқарилган қарорлари талаблари асосида фаолият юргазиб, фаолиятининг туб негизи – Халқ истеъмоли махсулотларининг қонунда тақиқланмаган барча турларини харидорларга етказиб берувчи тармоқдир.

“JAHON SAVDO KOMPLEKSI” АЖ вилоятимизнинг марказий савдо мажмуаси ҳисобланиб, жамиятимизга вилоят ва шахар Хокимликлари томонидан алохида эътибор берилаётганлиги ҳамда вилоятимизда хунармандчиликнинг ривожланганлиги ва махаллий усталар, чеварлар, хунармандлар томонидан кўп миқдорда халқ истеъмоли махсулотлари ишлаб чиқилиб сотилишидир.

 

 Жамият фаолиятининг асосий мақсади ахоли ва хўжалик юритувчи субъектларга улар томонидан ноозиқ-овқат хамда озиқ-овқат махсулотларининг олди-сотди жараёнларини амалга оширишга савдо комплексидаги мавжуд воситалар билан ёрдам берган холда барча шароитларни яратиш;

Савдо комплексида тадбиркорлар томонидан сотилаётган махсулотларни тегишли ташкилотларни жалб қилган холда фойдаланишга яроқли ва ахолини соғлиги учун зарарсиз холда сотилишини назорат қилиш;

Савдо комплексида фаолият юритувчи тадбиркорлар, хўжалик субъектларига хамда харидорларга махсулотларни комплекс худудига олиб келиш ва олиб чиқиш, юк сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш;

  Жамият асосий фаолиятидан  ташқари қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланиш хуқуқига эга:

- мижозларга мехмонхона, транспорт хизмати, автосервис,транспорт воситаларини ювиш, умумий овқатланиш, маиший хизмат ва саёхат хизматларини кўрсатиш;

- Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ равишда ташқи иқтисодий фаолият юритиш;

- ўз пул маблағларидан ва буюмларидан фойдаланиш хамда эгалик килиш;

- Ўзбекистондаги ва хориждаги банк муассасаларида хисоб рақамларини очиш, шу жумладан валюта хисоб рақамларини очиш;

- молия кредит ташкилотларидан сўм ва бошқа хориж валюталари кўринишида кредит олиш;

- бошка корхона ва ташкилотлар чиқарган қимматбахо қоғозларни сотиб олиш ва шундай қоғозларни ўзи хам муомалага чиқариш;

- ходимлар штат жадвалини ва таркибини, иш хақи миқдорини мустақил белгилаш;

- мутахасисларни зарур бўлганда чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ва чет эллик мутахасисларни қабул килиш;

- Ўзбекистон ва хорижий давлатларда ваколатхоналар, шахобчалар, жамиятлар, уюшмалар, жамғармалар ва қўшма корхоналар очишда қатнашиш;

- жамият иш жараёнини яхшилаш учун ички низомлар қабул килиш ва бу низомларни мустақил равишда устамалар, жарималар ва мукофотлар системасини ишлаб чиқиш;

- хорижий давлатларга инвестиция ва реинвестиция қилиш;

- улгуржи ва чакана савдо-сотиқ учун «Савдо уйлари» тижорат марказларини очиш;

-ўз фаолияти мақсадларини бажариш учун реклама, хомийлик, мехр-шавқат тадбирлари, ким ошди савдолари, фестиваллар, конкурслар, махсус кўргазмалар ва бошқа тадбирларни Ўзбекистон ва бошка хорижий давлатларда ташкил килиш, ўтказиш ёки қатнашиш;

- қонунда белгиланган тартиб асосида пул буюм лотерея ўйинларини ташкил этиш ва сотиш;

- спорт ўйинларини ташкил этиш ва пуллик хизматлар кўрсатиш;              

-Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида таъқиқланмаган барча бошқа фаолиятларни амалга ошириш;

-Жамиятнинг махсус рухсат талаб этадиган (лицензия) фаолияти, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Категория: