Andijon shaxar,
Nayman ko`cha 69 uy

0 (374) 237-63-84
jahon-sk@yandex.ru

Жамиятни ривожлантириш стратегиси

Автор: Super User

Жамиятни ривожлантириш стратегиси тўғрисидаги АХБОРОТ

        “JAHON SAVDO KOMPLEKSI” АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 28.08.2012 йил кунги “Бозорлар ва савдо комплеклари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сонли қарори ҳамда бозорлар ва савдо комплексларига оид чиқарилган қарорлари талаблари асосида босқичма-босқич реконструкция қилиниб, харидор ва тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш бўйича мунтазам иш олиб борилмоқда. 

             Шунингдек жамият томонидан асосий фаолият буйича 2023-2026 йилларда жамият худудида замонавий куринишга эга булган 400 та дукон, она ва болалар хоналари, намозхона, автотураргох, ва бир нечта био хожатхоналар   курилиш ишларини амалага  ошириш режалаштирилган.

                Энергия тежамкорлигини жамият хаётига тадбик этиш максадида жамиятни кайта тикланувчи электр манбалар ёрдамида электр билан таъминлаш ишлари олиб борилмокда. Бу борада куёш панеллари сотиб олиш ва урнатиш ишлари охирига етказилмокда.

                Савдо комплексида уз фаолиятини юритувчи тадбиркорларга кулайлик яратиш максадида уларга тегишли булган дукон ва расталарнинг хар бирига алохида электр хисоблагичлар урнатиб берилди.

                Жамият худудидан утган юкори кучланишли электр узатиш  тармоги жамият ташкарисига олиб чикилди. Бунинг натижасида тадбиркор ва харидорларга кулайликлар яратилиб кушимча замонавий дуконлар куриш учун шароит яратилди. Ушбу курилиши реджалаштирилган дуконлар ишга туширилган такдирда яна мингга якин тадбиркорларга иш урни яратилиб  жамиятнинг иктосодий усиши учун замин яратилади.

Категория: